Гризманн фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Сўнгги пайтларда “Барселона”дан кетиши ҳақида кўплаб миш-мишлар тарқалаётган ҳужумчи Антуан Гризманн фаолиятини А Серия ёки АПЛ клубида давом эттириши мумкин.

Express нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли франциялик футболчига “Арсенал” ва “Интер”дан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маъумот учун, Гризманн “Барселона” сафига ўтган йилнинг ёзида “Атлетико”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 32 та ўйинда майдонга тушди ва 8 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!