
Гризманн ҳар доим Роналдуни ҳурмат қилади
Мадриднинг “Атлетико” ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн “Реал” форварди Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
– Биз ўтган йили Роналду билан қўшни эдик. Деярли ҳар куни уни кўриш мумкин. Биз ҳар доим бир-биримиз билан яхши муносабатда бўлганмиз. Аммо ўтган йили яшаш жойимни ўзгартиришимга тўғри келди. Шундай бўлсада, алоқаларимиз сақланиб қолган. Мен ҳар доим Криштиануни ҳурмат қиламан. ЕЧЛ ва Евро-2016 финал баҳсларидан сўнг уни ғалаба билан табриклаганман, – дейди Гризманн L'Equipe нашрига.
Фикрлар