Гризманн жароҳат сабаб Ла Лиганинг навбатдаги турини ўтказиб юборади
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи сўнгги тури доирасида Лондонда “Челси”га (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олган эди.

Учрашувдан кейин ўтказилган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлдики франциялик футболчи ўнг оёқ сон мушакларидан жароҳат олган.

AS нашри тарқатган хабарга кўра Гризманн жароҳати сабаб Ла Лиганинг яқинлашиб келаётган “Бетис”га (10 декабрь) қарши учрашувида иштирок эта олмайди. У шунингдек 16 декабрь куни “Алавес” билан ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум чемпионатнинг жами 12та учрашувида иштирок этган Гризманн ушбу баҳсларда рақиблари дарвозасига 5та тўп киритишга муваффақ бўлган.