Гризманн Мессининг ёрдамига муҳтож. Лео нима дейди?

“Барселона”да ўз ўрнини топа олмаётган Антуан Гризманнга фақатгина Лионель Месси ёрдам бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Гап шундаки, жамоа бош мураббии Кике Сетьен франциялик ҳужумчига етарлича ўйин вақтини тақдим этмоқчи эмас. У Луис Суарес ва Месси жуфтлигини ўйнатмоқчи. Гризманн билан Месси ўйнаган учрашувларда бу икки футболчи ўзаро бешта гол уришга эришган.

Гризманнинг яқинлари жамоа мураббийлари унга ёш футболчидек муносабат қилаётганидан ранжимоқда. Улар бу вазиятда фақат жамоа сардорига суяниш мумкинлигини айтишмоқда. Бунинг учун Месси Гризманни қўллаб-қуватлаб, жамоага киришиб кетишига ёрдам бериши керак. Бироқ, Месси ҳали Гризманнга ёрдам қўлини чўзгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)