Гризманнинг оиласи “Барселона”га уруш эълон қилди

Ла Лигада сўнгги тўртта учрашувдан учтасида очко йўқотган “Барселона” раҳбарияти яна бир муаммога дуч келмоқда.

Гап шундаки, асосий таркибга киритилмаётган Антуан Гризманнинг оиласи каталонияликлар бош мураббийи Кике Сетьенни айбламоқда. Яқинда Антуаннинг отаси ва акаси бош мураббийни танқид қилган эди.

Энди футболчининг опаси ва айни пайтда агенти вазифасини бажараётган Мод Гризманн ишга аралашди. У тез орада Каталония клуби раҳбарияти билан учрашмоқчи.

Кике Сетьен эса “Барселона” ўйинларида ҳужумчилардан Луис Суарес ва Лионель Месси жутфлигига кўпроқ имконият беришга қарор қилганини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)