Гросс энг яхши тўпурарга айланди
Англия Премьер-лигасининг учинчи туридан ўрин олган “Брайтон” ва “Вест Хэм” ўртасидаги учрашувда янги рекорд қайд этилди.
Уярашувда меҳмонлар “Брайтон” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди. Бироқ, мезбонларнинг ягона жавоб голи тарихий аҳамият касб этди.
Гол муаллифи Паскаль Гросс “Брайтон” тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди. “Вест Хэм” дарвозасига киритилган тўп Гросс учун “Брайтон” сафидаги 27-гол бўлди.
Гросс бу кўрсаткич бўйича аввалги рекордчилар – Ниль Мопей ва Гленн Мюррейдан битта голга ўзиб кетди.
Энди бу ўйинчининг ҳар бир голи янги натижа сифатида қайд этилади.
Фикрлар