Грузия чемпионати. Легионеримиз деярли тўлиқ ўйнади, унинг жамоаси эса...

Кеча Грузия олий лигасида 5-тур баҳслари ўтказилди. Билсангиз керак, у ерда ўзбекистонлик футболчи Мурод Тўйчибоев ҳам тўп суряпти. Унинг жамоаси – Кутаисининг “Торпедо” клуби сафарда мусобақа пешқадами “Дила” билан куч синашди.

Қизиқарли ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ҳамюртимиз Мурод Тўйчибоев доимгидек ўйинни асосий таркибда бошлади ва деярли тўлиқ ўтказди. 90+4-дақиқада легионеримиз захирага олинди.

5-турдан кейин “Торпедо” Кутаиси 3 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган ҳолда 3 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринда боряпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар