Ads

Италиянинг “Наполи” клуби сардрри Марек Гамшик фаолиятини Хитойда давом эттиришга яқин турибди.

“Яна бир бор совринни қўлдан чиқарганимиздан афсусдаман. Чунки, бизнинг мухлисларимиз ушбу совринга муносиб эдилар. Барча қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтаман.

Мен ҳамиша майдонда боримни бериб ҳаракат қилганман. Балким энди йўлларимизнинг айрилиш вақти келгандир. Мен ўзимни қандайдир янгиликда синаб кўрмоқчиман”, - дейди Гамшик.

Ўз навбатида 30 ёшли словакиялик футболчининг отаси ўғлининг Хитойга кетиш эҳимолларини юқори баҳоламоқда.

Жумладан, бундан бир неча кун муқаддам «Гуанчжоу Эвергранд» Гамшикка йилига 18 млн евро маош ва 3 йиллик шартнома таклиф қилди. Бироқ, “Наполи” ҳам футболчиси учун хитойликлардан 30 млн евро талаб қилмоқда. Бу эса Хитой клубини қаноатлантирмайди.

Хитойнинг бошқа бир клуби «Шаньдун Лунэн» ҳам Гамшикка 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. Аммо улар таклиф қилаётган маош «Гуанчжоу Эвергранд»никидан бироз камроқ – 13 млн евро. “Наполи” эса ушбу клубдан 35 млн евро сўрамоқда.

Маълумот учун, Гамшик 11 мавсумдан буён неаполликлар сафида тўп суриб келмоқда. У ушбу жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.