Ads

Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ бош мураббийи Томас Тухель Хитой клубида иш бошлаши мумкин.

Kicker хабарига кўра, 44 ёшли мутахассис «Гуанчжоу Эвергранд» бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.

Тухель «Бавария» Карло Анчелоттини истеъфога чиқаргач, унинг ўрнига асосий номзод сифатида кўрилганди, аммо мюнхенликлар якунда Юпп Хайнкесни қайтаришга қарор қилди.

«Гуанчжоу» Хитой чемпионатида етакчи ҳисобланади ва айни вақтда чемпионлик арафасида турибди. Жамоа кейинги 7 турда қаторасига ғалаба қилган

Жамоа бош мураббийи Луис Фелипе Сколари мавсум якунида кетади, шу туфайли раҳбарият унинг ўрнига муносиб ўринбосар қидирмоқда.