Гуардадо фаолиятини "Бетис"да давом эттирадиган бўлди

Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Гуардадо фаолиятини “Бетис” клубида давом эттирадиган бўлди. Marca нашрининг маълум қилишича, 30 ёшли ПСВ футболчиси тез орада испан клуби билан шартнома имзолайди.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, яқин кунларда “Бетис” вакиллари трансферни якунлаш мақсадида Эйндховен шаҳрига йўл олишади. Гуардадо испан клубига 2 млн еврога тушиши айтилмоқда.

Таъкидлаш керакки, мексикалик футболчига шунингдек АҚШ жамоаларидан ҳам бир нечта таклифлар бўлган. Бироқ, у яна Испанияга қайтишга қарор қилган. Эслатиб ўтамиз, Гуардадо фаолияти давомида “Депортиво” ҳамда “Валенсия” каби испан клубларида тўп сурган.

Маълумот учун, Мексика терма жамоаси аъзоси якунланган мавсум ПСВ таркибида жами 33та учрашувда майдонга тушиб, 2та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!