"Губернатор кубоги"да Ботуров, Рўзметовдан ғалаба, Санжар Турсунов эса...
Хабар берганимиздек, Россияда бўлиб ўтаётган "Губернатор кубоги"да ўзбекистонлик боксчилар асосий таркиб билан иштирок этмоқда.
Аввалроқ, Нодиржон Мирзаҳмедов ва Абдумалик Ҳалаков ўз жангларини муваффақиятли якунлаган эди.
Шунингдек, -69 кг вазнда Бобоусмон Ботуров Беларусь вакилли Александр Родионовни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
-81 кг вазнда Дилшод Рўзметов ҳам ҳиндистонлик Сумит Сангван устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
-91 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов бошқа бир беларуслик боксчи Владислав Смягликовга 4:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани якунлади
Фикрлар