Гуськов: "Оздемир билан жангни октагонга киришдан 18 соат олдин қабул қилгандим"
Ҳамюртимиз UFC жангчиси Богдан Гуськов(14-3) UFCдаги дебют жангида Волкан Оздемирдан (19-7) мағлуб бўлгани ҳақида гапирди.
“Оздемир билан жанг қилиш хато эмас еди. Менинг асосий мақсадим UFC билан шартнома тузиш ‘ди. Бу даражага етишим учун анча вақт керак бўлди. Ўтказиб юбориш аҳмоқлик бўлган имконият пайдо бўлди. Ҳаммаси яхши. Мен жангни 18 соат олдин қабул қилдим ва жанг қилдим. Ўн кг вазн ташладим. Эҳтимол, баъзилар учун бу жасоратдир. Танқид ўринлими ёки йўқми, ҳар ким ўзи қарор қилади”, - деди Гусков.
Эслатиб ўтамиз, юртдошимиз 11 февраль куни промоушенда 2-жангини Зак Паугага(6-2) қарши ўтказади.
Фикрлар