Гвардиол: “Балки бир кун келиб мен бу клубда ўйнарман”

“Лейпциг” ҳимоячиси Йошко Гвардиол “Челси”га ўтиши ҳақда хабарлар пайдо бўлди. Футболчининг ўзи бу миш-мишларга реакция билдирди.

“Трансфер билан менинг агентларим ишлайди. Ҳозир мен “Лейпциг”да бахтлиман. “Челси” катта клуб ва балки бир кун келиб мен мазкур жамоада ўйнарман”, - деди 20 ёшли ҳимоячи.

Гвардиол Хорватиянинг асосий футболчиларидан бир ҳисобланади. Терма жамао гурухда иккинчи ўринни олган ҳолда, плей-оффда Японияга қарши ўйнайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!