Хорватия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Йошко Гвардиол Жаҳон чемпионатида анча ишончли ҳаракат қилмоқда. Бу орқали ёш истеъдод бир нечта гранд жамоаларнинг қизиқишига сабаб бўлди.

Хусусан, "Foot Mercato" нашри тарқатган хабарга қараганда, Йошко фаолиятини "Туманли аьлбион"да давом эттириши мумкин. Унга Англия Премьер-лигасининг учта топ-клуби қизиқиш билдирмоқда.

Улар орасида энг катта таклифни "Манчестер Сити" тайёрлаяпти - 100 миллион евро. Ўз навбатида, "Челси" хорватиялик футболчи учун 95 миллион, "Манчестер Юнайтед" 90 миллион сарфлашга рози.

20 ёшли Гвардиол айни пайтда "РБ Лейпциг" шарафини ҳимоя қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!