Гвардиола
Ads
 
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Арсенал" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберленни ўз жамоасига қўшиб олишни истамоқда.
 
Манчестер клуби раҳбарияти инглиз футболчиси учун 25 миллион фунт беришга тайёр. Тез орада томонлар музокарани бошлайди ва Алекс қишки трансферлар вақтида "Манчестер Сити"га кўчиб ўтиши мумкин.
 
Окслейд-Чемберленнинг "Арсенал" билан тузган шартномаси 2018 йилнинг ёзигача давом этади. Жорий мавсумда ушбу футболчи "Арсенал" таркибида 17 та учрашувда майдонга тушди ва бешта голга муаллифлик қилди.