Гвардиола аламли мағлубиятдан кейин нималар деди?

  • 20 февраль, 08:28
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Янги форматда ўтказилаётган Европа Чемпионлар лигасида “Манчестер Сити” плей-оффнинг ўтиш ўйинида амалдаги чемпион “Реал”га рўбарў келди.

“Шаҳарликлар” ҳар икки ўйинда 2:3, 1:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Хосеп Гвардиола Мадриддаги мағлубиятни қуйидагича изоҳлади.

- Жавоб ўйинининг бошида биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин вазият биз учун оғирлашди. Бу гол ҳимоядаги омадсиз ҳолат туфайли содир бўлди.

Бу гал кучли жамоа ғолиб чиққанини тан олишимиз керак. Шу боис, “Реал”ни табриклаймиз.

Биз эса, энди бор эътиборимизни Англия Премьер-лигасида яхши қатнашишга қаратишимиз зарур, - деди Хосеп Гвардиола.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!