Гвардиола АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг ўтган турида "Тоттенхэм"дан (2:3) учралган мағлубиятдан сўнг, чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.

"Бир неча ҳафта олдин чемпион бўлиш учун кўп очко тўплашимиз кераклигини айтгандим. Биз шунга ҳаракат қиламиз. Мен ҳеч қачон чемпионлик пойгаси тугади, деб айтмаганман.

Январь ва февраль ойларида таъқибчиларимиз ғалаба қозонишди. Энди бизга қийин бўлади, буни биламиз”, - дея испаниялик мутахассиснинг сўзларидан парча келтирди Goal.com.

“Сити” айни дамда “Ливерпуль”дан 6 очко олдинда, аммо мерсисайдликлар битта ўйин кам ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!