Гвардиола: АПЛдаги ҳар бир ўйин финалга тенг
Ads

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп “Ливерпуль”га қарши (2:1) кечган АПл 21-тур марказий ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Футболчиларим билан фахрланаман, аммо фақат бугун эмас, ҳар доим. Тўғри, 4 кун ичида 2 та ўйинни бой бердик, аммо 16 ой давомида кўрсатилган учрашувларни унутишнинг имкони йўқ. Бугунги беллашув финалга тенг эди. Агар мағлуб бўлганимизда, барча умидларимиз чиппакка чиқарди.  ЕЧЛда ҳам айнан шундай ўйнашимиз зарур.

Улар – етакчилар, бу 4 очко, биз фарқни қисқартирдик. Ғалаба қозонсак, кураш давом этишини, мағлуб бўлганимизда чемпионлик ҳақида ўйламасликни билардик. Бу каби оғир ва қийин ўйинни эслай олмайман. АПЛда ҳар бир ўйин финалга тенг”, – деб испаниялик мутахассис сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.