Гвардиола:
Ads

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ғалабали серияси ҳақида ўз фикрларини айтди.

«Манчестер Сити»нинг 11 ўйиндан иборат ғалабали серияси? Бу жуда яхши натижа. Мен кутилган ўйинни намойиш қилаётганимиздан хурсандман.

Аммо, бирорта ўйинда мағлубитяга учрамай, АПЛ ғолиби бўлиш ва «Арсенал» рекордини такрорлашнинг иложи йўқ. Бугунги футбол жуда талабчан бўлиб қолган. Ғалаба қозониш учун аввалгига қараганда кўпроқ меҳнат қилишинг керак.

Ишончим комил, «Манчестер Сити» мавсумни мағлубиятсиз якунлай олмайди. Олдинда бир неча турнирлар ва жуда кўп ўйинлар бор. 10-11 ой давомида, ҳар уч кунда бор кучингни сарфлаб ўйнасанг, қачонлардир қоқилишингга тўғри келади.

Муваффақиятсизликларга дуч келсам, бундан чиқишнинг энг тўғри йўлини топшим шарт бўлади.

Ҳамма ютқазади, бунинг қўрқинчи жойи йўқ», – деди Гвардиола.