Гвардиола барибир суперҳужумчи олади

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар вақтида кўп гол урадиган ҳужумчи олишни мақсад қилган. Бу борада биринчи ва асосий номзод “Боруссия” тўпурари Эрлинг Холанд. Бироқ, норвегиялик футболчининг харидори кўп ва у Хосеп Гвардиолага насиб қилмаслиги мумкин.

Шунинг учун ҳам “шаҳарликлар” захира варианти сифатида Ҳарри Кейнни рўйхатга қўшди. 27 ёшли англиялик ҳужумчи “Тоттенхэм” совринларга даъвогарлик қила олмаётгани боис клубини алмаштиришга қарор қилган.

Ҳарри Кейннинг лондонликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача тузилган ва “Тоттенхэм” уни қўйиб юбориш учун 100 миллион фунтдан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда. Ҳужумчига “Манчестер Юнайтед” ҳам харидор ҳисобланади.

Маҳоратли ҳужумчи жорий мавсумда барча турнирларда 40 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 27 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!