Гвардиола "Барселона" - "Ливерпуль" баҳсини "Камп Ноу"дан туриб кузатиб бормоқда

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола бугун ЕЧЛ ярим финал доирасида бўлиб ўтаётган "Барселона" ва "Ливерпуль" баҳсини томоша қилиш учун “Камп Ноу”га ташриф буюрди.

El Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича 48 ёшли мутахассис ушбу ўйинни отаси Валенти билан бирга кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиоланинг жамоаси Чемпионлар лигаси чорак финалида “Тоттенхэм”га имкониятни бой бериб қўйган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!