Гвардиола бирор мураббий эришмаган натижа қайд этди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Европа Чемпионлар лигасида ажойиб натижа соҳиби бўлди.
Мусобақанинг гуруҳ босқичи тўртинчи тур учрашувида унинг шогирдлари “Олимпиакос” устидан 1:0 ҳисобида устун келиб, муддатидан олдин плей-офф масаласини ижобий ҳал қилди. Шу тариқа, Чемпионлар лигасида мураббий сифатида 12 марта қатнашган Гвардиола ўз жамоасини 12-маротаба плей-оффга олиб чиқди. Ҳали мусобақа тарихида бирорта мураббий бунақа натижа қайд этмаган.
Аввал, Гвардиола “Барселона” ва “Бавария” жамоаларини ҳам Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидан муваффақиятли олиб ўтганди.
Фикрлар