Гвардиола Бразилиядан суперфутболчи олиб келади

“Манчестер Сити” раҳбарияти клуб скаутларини Бразилияга жўнатиб, “Палмейрас” ярим ҳимоячиси Патрик де Паулнинг ўйинини бевосита кузатишни топширди.

“Шаҳарликлар” 21 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқини ёзда сотиб олишни режалаштирган. Айни пайтда, Патрикка “Бенфика” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Патрик де Пауль ўтган мавсумда “Палмейрас” таркибида 32 та учрашувда майдонга тушди. Бу ўйинларда тўртта гол урди ва бир бор жамоадошига голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!