Гвардиола бу футболчини "Барса"га бермайди!
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумкор ярим ҳимоячи Ферран Торресни таркибда сақлаб қолмоқчи.
Esport3 нашри тарқатган хабарга қараганда, "шаҳарликлар" устози 21 ёшли испаниялик футболчини "Барселона"га ўтишига тўсқинлиқ қилмоқчи. Торрес эса кўпроқ ўйин амалиёти бера оладиган бирор бир гранд клубга ўтмоқчи.
"Манчестер Сити" Торресни 2020 йил "Валенсия"дан 23 миллион еврога сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида 43 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 16 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар