Гвардиола: Бу жуда ёмон хабар!

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Барселона” раҳбарияти Хави Эрнандесни истеъфога чиқаргани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

- Бу жуда ёмон хабар, бунақа қарорлар жамоада нимадир ишлашдан тўхтаса чиқарилади. Мен истеъфо сабабларини, бу нимадан келиб чиққанини билмайман ва шунинг учун ҳам вазият бўйича фикримни айтолмайман.

Барселонага борганимда айрим одамлар билан гаплашиб кўраман ва аниқ сабабларни билиб оламан, ҳозир эса, мен учун ҳаммаси қоронғу, - деди Хосеп Гвардиола.

“Барселона” учун мавсум муваффақиятсиз бўлди. Каталонияликлар мамлакат чемпионлиги учун курашда “Реал”га рақобат кўрсата олмади, Европа Чемпионлар лигасидаги юришини чорак финалда тўхтатди. Испания кубогида ярим финалга чиқа олмади. Испания Суперкубоги учун ўйинда “Реал”га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!