Гвардиола бугун Клопп билан орадаги ҳисоб-китобни тенглаштира оладими? Ёхуд бугун сайёрамизнинг энг кучли мутахассислари тўқнашуви бўлади

Бугун Англия премьер-лигасида марказий учрашув “Энфилд”да “Ливерпуль” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасида кечади. Таъкидлаш керакки, бу нафақат гранд клублар тўқнашуви, балки замонамизнинг энг кучли икки мураббийи беллашуви ҳам бўлади. Келинг, бугунги баҳсдан олдин Юрген Клопп ҳамда Хосеп Гвардиоланинг ўзаро тўқнашувларини яна бир бор эсга олиб ўтамиз.

Клопп ва Гвардиола шу кунгача жами 17 марта ўзаро тўқнаш келган. Шуларнинг 8 тасида германиялик, 7 тасида испаниялик мутахассиснинг қўли баланд келган. Қолган 2 та ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган.

1."Боруссия" Д – "Бавария" – 4:2 (26.07.2013. Германия Суперкубоги)

Клопп ва Гвардиола илк бор 2013 йил 26 июлда Германия Суперкубоги баҳсида рўбаро келишган. Ўшанда “Боруссия” Дортмундни бошқараётган Клопп Гвардиола бошчилигидаги “Бавария”ни 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратган.

2."Боруссия" Д – "Бавария" – 0:3 (23.11.2013. Бундеслига)

Улар ўртасидаги иккинчи баҳс ҳам 2013 йилда бўлган. Бироқ, бу сафар Гвардиола жамоаси сафарда Клопп жамоасини йирик ҳисобда енган.

4."Бавария" – "Боруссия" Д – 0:3 (12.04.2014. Бундеслига)

Бундеслиганинг иккинчи даврасида бўлиб ўтган Гвардиола – Клопп қарама-қаршилигида бу сафар Юрген Мюнхендан йирик ғалаба билан қайтди.

4."Боруссия" Д – "Бавария" – 0: 2 (17.05.2014. (Германия кубоги)

5."Боруссия" Д – "Бавария" – 2:0 (12.09.2014. (Германия Суперкубоги)

6."Бавария" – "Боруссия" Д – 2:1 (01.11.2014. Бундеслига)

7."Боруссия" Д – "Бавария" – 0:1 (04.04.2015. Бундеслига)

8."Бавария" – "Боруссия" Д – 1:1, пенальти – 0:2 (28.04.2015. Германия кубоги)

Эслатиб ўтиш лозимки, Клопп ва Гвардиола жангги 2016 йилги мавсумдан бошлаб Англияга кўчди. Шу мавсумдан эътиборан Клопп “Ливерпул”ни, Гвардиола эса “Манчестер Сити” бошқарувини ўз қўлига олди.

9."Ливерпуль" – "Манчестер Сити" – 1:0 (31.12.2016. АПЛ)

10."Манчестер Сити" – "Ливерпуль" – 1:1 (19.03.2017. АПЛ)

11."Манчестер Сити" – "Ливерпуль" – 5: 0 (09.09.2017. АПЛ)

12."Ливерпуль" – "Манчестер Сити" – 4:3 (14.01.2018. АПЛ)

13."Ливерпуль" – "Манчестер Сити" – 3:0 (04.04.2018. Чемпионлар лигаси)

14."Манчестер Сити" – "Ливерпуль" – 1:2 (10.04.2018. Чемпионлар лигаси)

15."Ливерпуль" – "Манчестер Сити" – 0:0 (07.10.2018. АПЛ)

16."Манчестер Сити" – "Ливерпуль" – 2:1 (03.01.2019. АПЛ)

Юрген ва Хосеп ўртасидаги сўнгги беллашув жорий йилнинг 4 август куни бўлиб ўтди. Англия Суперкубоги учун кечган беллашувнинг асосий бўлимлари 1:1 ҳисобида якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад  Гвардиола шогирдларига кулиб боқди.

17."Ливерпуль" – "Манчестер Сити" – 1:1, пенальти 4:5 (04.08.2019. Англия Суперкубоги)

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Манчестер Сити” баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!