Гвардиола “Челси”ни ушлаб турган юлдузни ўзига оғдириб олмоқчи

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Челси” ҳимоячиси Рис Жеймсни ўз жамоасига олиб келмоқчи. Бу ўйинчи ёрдамида испаниялик мутахассис ҳимоя чизиғида бир неча вариантни қўллаш имконига эга бўлади.

Аслида Хосеп Гвардиола клуб раҳбарларидан Жеймсни ўтган ёзда трансфер қилишни сўраган эди. Маълумотларга кўра, бош мураббий 100 миллион фунтга олинган Жек Грилишга қараганда Рис Жеймснинг келишини кўпроқ истагани айтилмоқда.

“Челси” бу футболчини 80 миллион фунтдан юқори бўлган суммага баҳоланмоқда. Одатда, “шаҳарликлар”га хўжайинлик қилаётган шайхлар Гвардиоланинг ҳар қандай танлови учун пулни аямайди.

Рис Жеймс ҳимоячи бўлишига қарамай, “Челси” тўпурарига айланиб олди. Жорий мавсумда еттита учрашувда қатнашган 22 ёшли ҳимоячи рақиблар дарвозасини тўрт марта ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!