Гвардиола “Челси”нинг икки юлдузини 200 миллион фунтга олмоқчи

Sports Illustrated нашрининг хабар беришича, “Манчестер Сити” чемпионатдаги ашаддий рақиблардан ҳисобланган “Челси”нинг икки юлдузини ўз сафига қўшиб олишдан умидини узгани йўқ.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола “аристократлар” сафида ўйнаётган Рис Жеймс ва Мэйсон Маунт “Манчестер Сити” ўйинини сезиларли даражада кучайтиришига ишонмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Челси”га нисбатан қўлланилаётган санкциялар таъсирида клуб айрим ўйинчиларини сотиб юбориши мумкин. Бу ҳолат молиявий жиҳатдан анча бақувват бўлган “шаҳарликлар”га ўз мақсадларини амалга ошириш имконини беради.

Улар Гвардиолага керак бўлган икки ўйинчи учун 200 миллион фунтдан зиёдроқ маблағдан воз кечишга ҳам тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!