Гвардиола: Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқишимизни сезяпман
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрини билдириб ўтди.
“Бизни ваҳимага солаётган ягона нарса бу – мусобақадан чиқиб кетиш. Бироқ биз кейинги босқичга чиқишимизга ишонаман. Мободо мағлуб бўлсак, бир неча кун тушкунликка тушишимиз мумкин. Лекин бизда АПЛда ғолиб чиқиш имконияти мавжуд.
Биз Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқамиз. Айни дамда шу нарсани ҳис қиляпман”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Лондонда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда “Тоттенхэм”га 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси эса 17 апрель куни бўлиб ўтади.
Фикрлар