Гвардиола ФИФА президентига қарши
Ads

 

« Манчестер Cити » клубининг бош мураббийи Хосеп Гвардиола ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон Чемпионати баҳсларида 48 та жамоа иштироки ҳақидаги таклифига эътироз билдирди. Гвардиоланинг бу ҳақда ўзи шундай дейди: “ Футболчиларга деярли дам олишга имкон йўқ. Биламизки, бунақанги турнирларда ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати энг юқори даражада бўлади ва улар бу темпни сақлаш учун жуда кўп тер тўкишади. Хусусан, руҳий босимни ҳам унутмаслик лозим. Агарда Мундиалда жамоалар сони 48 тага етказсак табиийки, ўйинлар  сони ортади ва бунинг натижасида футболчиларда, ҳам жисмоний ҳам руҳий зўриқиш юз беради. Ўз-ўзидан эса ўйин сифати камаяди.

Бугун биз футболчилардан жуда кўп нарсаларни талаб қилмоқдамиз, ваҳоланки биз уларни асрашимиз лозим”-дейди Пеп Гвардиола.

  Хусусан яқиндагина ФИФА президентининг бу таклифига «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер ҳам ўз эътирозини билдирган эди.

Минбар

Барча блоглар