Гвардиола: Футболчиларим терма жамоадан жароҳатсиз қайтсин деб дуо қиламан
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола шогирдлари ўз терма жамоаларидан жароҳатсиз етиб келади деб умид қилмоқда.
"Мен уларда барча нарса яхши бўлсин деб дуо қиламан. Улар ўз ватанлари шарафини ҳимоя қилиш учун кетишмоқда. Мен улар ҳеч қандай жароҳатсиз ортга қайтишади деб умид қилмоқдаман.
Агуэро, Давид Сильва, Ляпорт ва бошқалар бир ҳафталик таътилга чиқишган. Албатта, улар индивидуал тарзда машғулотларни давом эттиришади. Сўнг "Фулхэм"га қарши ўйин олдидан бир ҳафталик кундалик машғулотлар бошланади", - деди испаниялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, 21-26 март кунлари ФИФА кунлари саналади ва терма жамоалар ўртоқлик ва саралаш баҳсларида майдонга тушишади.
Фикрлар