Гвардиола ҳам осиёлик ўйинчи оладиган бўлди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа таркибини “Реал Сосьедад” ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо билан кучайтирмоқчи.

Япониялик футболчи “Реал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Бироқ “Қироллик клуби”да унга имкон берилмагач, Кубо фаолиятини “Реал Сосьедад” жамоасида давом эттиришга қарор қилди.

22 ёшли осиёлик футболчи жорий мавсумда Ла Лига кашфиётларидан бирига айланди. Кубо ўнта учрашувда бешта гол ва иккита ассист қайд этди.

Хосеп Гвардиола бу футболчининг иқтидорини юқори баҳоламоқда ва унга шахсан ўзи қизиқиш билдиряпти.

Япониялик футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача тузилган. Унинг трансфер суммаси 50 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!