Гвардиола Ҳарри Кейн ўрнига бешинчи лигадан ўйинчи олади
“Манчестер Сити” раҳбарияти “Тоттенхэм” президенти Даниэл Левини жамоа тўпурари Ҳарри Кейнни сотишга кўндира олмади.
Хосеп Гвардиола моҳир ҳужумчи ўрнига ёш футболчини олиб, ўзига керакли ҳужумчи тарбиялашга қарор қилди. Айни пайтда испаниялик мураббийга Англия чемпионатининг бешинчи даражали мусобақаси – Миллий лигада “Солихал Мурс” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Кайл Худлинг номзоди маъқул келмоқда.
“Шаҳарликлар” 21 ёшли ҳужумчини сотиб олиб, дарров Чемпионшип жамоаларидан бирига ижарага беришни режалаштиряпти. Бу футболчига “Мидлсбро” ва “Кардифф” ҳозирдан оғиз соляпти.
Фикрлар