Гвардиола: Ҳозирги "Манчестер Сити" - фаолиятимдаги энг ёмон жамоа
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасининг ҳозирги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.
“Ҳозир бу менинг энг ёмон жамоам, чунки бошқа жамоалар аллақачон совринлар қўлга киритди. Биз эса бу йил ҳеч нарса ютмадик. Биз натижаларни, совринларни кутяпмиз. Ҳозирги таркиб ҳали ўз савиясини кўрсатгани йўқ”, - деди испаниялик мутахссис.
“Сити” ҳозирча АПЛ мусобақа жадвалида 71 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Гвардиола жамоаси бугун ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳси доирасида ўз майдонида “Боруссия” Мюнхенгладбахни қабул қилади.
Фикрлар