Гвардиола икки суперҳужумчидан бирини танлаши керак

“Манчестер Сити” келаси йил ёзда Серхио Агуэро ўрнини босишга қодир тўпурар ҳужумчи олишни режалаштирмоқда.

Аслида “шаҳарликлар” клуб тарихидаги энг зўр ҳужумчилардан бўлган Агуэро билан янги шартнома тузишга уриниб кўради. Шундай бўлса-да, аргентиналик ҳужумчига шерик сифатида кучли тўпурар керак бўляпти.

Хосеп Гвардиола бу вазифани бажариш учун Эрлинг Холанд ва Лаутаро Мартинесни олиб келишни истаяпти. Испаниялик мураббийга кўпроқ Лаутаро варианти маъқул келмоқда. Чунки бу футболчи Серхио Агуэро билан бирга Аргентина терма жамоаси шарафини ҳам ҳимоя қилади. Улар бир бирини яхши тушунади.

Ўз ўрнида, Гвардиола нишонида турган ҳар икки футболчига, Европанинг бошқа катта клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!