Гвардиола Испания қироллик футбол федерациясини танқид қилди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона" ярим ҳимоячиси Педрининг “Евро-2020” якунланганидан сўнг Испания олимпия терма жамоасига чақирилишини танқид қилди.
“Ёзги мусобақалар етарли бўлди. Месси 2008 йилги Олимпиадага борди, чунки у ўша йили на Жаҳон чемпионатида ва на Америка кубогида қатнашди.
Ферран Торрес ва Родри ҳам Олимпиадага бориши мумкин эди, аммо улар боришмайди, чунки улар аллақачон Европа чемпионатини танлаб бўлган. Улар бу таклифни рад қилишлари керак эди. Чунки биз уларга яхши маош берамиз, уларнинг клуб билан шартномаси бор”, - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Испания олимпия терма жамоасининг Токиодаги ўйинларга борадиган таркиби эълон қилинди. Педри ҳам мусобақага борадиган футболчилар рўйхатида бор. "Барселона" Испания қироллик футбол федерациясига футболчини рўйхатдан чиқариш тўғрисида сўров юборган, аммо бунга рад жавоби берилган.
Педри ўтган мавсум "Барса" сафида Ла Лигада 37та ўйин ўтказиб, 4та гол урди ва 3та голли пас берди.
Фикрлар