Гвардиола жамоасида демократия тамойиллари амал қилади

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Давид Сильва жамоани тарк этганидан сўнг сардорлик боғичини бошқа бир футболчи қабул қилиб олиши керак бўлади.

Бош мураббий Хосеп Гвардиола янги сардор топиш ишларини футболчиларнинг ўзлари амалга ошириши ҳақида айтиб ўтди.

"Доимгидек, танловни футболчиларнинг ўзларига қолдираман. Сўнгги сўзни мен айтишим мумкин, бироқ одатда футболчилар етакчисини ўзлари аниқлаб олишади.

Бу нормал ҳолат. Футболчилар ўзларига нима керак эканини жуда яхши билади", - дейди мутахассис.

Сардорликка Кевин де Брюйне фаворит сифатида кўрилмоқда, бироқ номзодлар орасида Фернандиньо ва Серхио Агуэро номлари ҳам келтирилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!