Гвардиола кетма-кет тўрт бор тиз чўкди
Футбол статистикаси билан шуғулланадиган мутахассислар Хосеп Гвардиола фаолиятида илк бор бир жамоадан кетма-кет тўрт марта мағлубиятга учраганини таъкидламоқда.
“Манчестер Сити” премьер-лиганинг биринчи турида Лондонда “Тоттенхэм”га кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Хосеп Гвардиоланинг “Тоттенхэм”дан учралган мағлубиятлари серияси тўрттага етди.
Бош мураббийнинг ўзи бу мағлубиятни футболчилар Европа чемпионатидан сўнг клуб машғулотларига кеч қўшилгани ва ҳали спорт формасини тиклаб улгурмагани билан изоҳлади.
Фикрлар