Гвардиола: "Ливерпуль" яна ютқазди? Бизда ҳам шундай бўлиши мумкин, улар ҳали курашдан чиқмади!"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Ливерпуль"нинг "Эвертон"га ютқазиб қўйгани ҳақида гапирди. 

"Чемпионлик пойгаси фақат биз ва "Арсенал" ўртасида кечмаяпти. 3 та ўйинда 2 мағлубият бизда ҳам бўлиши мумкин.

Улар ҳали курашдан чиқмади! Энг муҳими, бизнинг ҳамон шу ерда эканимиз. Шунга қарамай, олдинда кўп ўйинларимиз борлигини алоҳида эслатиб ўтишим лозим", - деди испаниялик мутахассис.

Маълумот учун, "Сити" айни пайтда 76 очко билан АПЛ турнир жадвалида 2-поғонада кетмоқда. Пешқадам "Арсенал"да 77 очко мавжуд бўлса, 3-ўриндаги "Ливерпуль" ҳисобида 74 очко мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!