Гвардиола Манчестер дербиясидаги мағлубиятга ким айбдор эканини айтди

  • 16 декабрь, 2024, 08:56
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 16-турида ўз мухлислари кўз ўнгида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб, қақшатқич мағлубиятга учради.

Tecno

Хосеп Гвардиола шогирдлари учрашувнинг 88-дақиқасигача ҳисобда олдинда бориб, ўйин якунланиши арафасида иккита тўп ўтказиб юборди.

Учрашувдан кейин Хосеп Гвардиола ўз фикрларини билдирди.

- Ҳозирча шу ердаман. Ҳаммасига ўзим жавобгарман. Менга мағлубиятни бирор ҳаракат ёки ўйинчига боғлаб гапириш жуда осон бўларди. Аммо футбол жамоавий ўйин.

Гапларимни тўлиқ онгли равишда айтяпман. Мен шогирдлари танаси ва онгида ўзгариш қилиш ва масалага ечим топиш борасида яхши мураббий эмасман. Лекин ўзгариш қилишни истайман ва бунга қайта-қайта уринавераман, - деди 53 ёшли испаниялик мутахассис.

Таъкидлаш жоизки, Хосеп Гвардиола шогирдлари охирги 11 та учрашувдан саккизтасида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!