Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномани узайтирмаслиги мумкин

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб билан шартномани узайтирмаслиги мумкин.

"BBC Sport" маълумотига кўра, клуб ичида мутахассиснинг келажаги борасида "сезиларли ноаниқлик" юзага келган. Каталониялик мураббий ёздаёқ лавозимини тарк этиши эҳтимоли истисно этилмаяпти. Қайд этилишича, якуний қарор мавсум якунига яқин қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, ҳатто Гвардиола келаси мавсумда ҳам "Манчестер Сити" бош мураббийи сифатида ишини давом эттирган тақдирда, 2027 йилгача амал қиладиган амалдаги шартномасини узайтириши даргумон экани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!