Гвардиола: "Манчестер Сити" ҳали ҳам ЕЧЛда ғолиб чиқишга тайёр эмас
“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоаси ҳали ҳам Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга тайёр эмаслигни айтди.
“Одамлар Чемпионлар лигасидаги ғолиблик ҳақида гапиришмоқда. Аммо, биз ҳали ҳам буни уддалашга тайёр эмасмиз. Биз жуда кўп вазият яратамиз, аммо, улардан фойдалана олмаймиз. Лекин, жамоани яхшилаш мумкин. Сўнгги икки мавсумдан буён жуда кўп гол ураяпмиз, бироқ бу борадаги ишларни яна давом эттиришимиз керак”, - дейди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола сўнгги бор Чемпионлар лигасини 2011 йилда “Барселона” билан бирга қўлга киритган эди.
“Манчестер Сити”нинг ЕЧЛдаги энг яхши натижаси эса 2016/16 йилги мавсумга тўғри келади. Ўшанда “шаҳарликлар” мусобақа ярим финалига қадар етиб бора олишган эди.
Фикрлар