Гвардиола "Манчестер Сити"га Испаниядан 35 ёшли посбонни олиб келмоқчи

Испаниянинг "Эйбар" клуби дарвозабони Асьер Риес фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 35 ёшли дарвозабонга "Манчестер Сити" жиддий қизиқмоқда. Уни шахсан “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола ўз жамоасида кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки, Риеснинг “Эйбар” билан амалдаги шартномаси ой сўнггида ўз ниҳоясига етади ва у шундан сўнг эркин агентга айланади.

Маълумот учун, Риес ўтган мавсум жами 16та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 24та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!