Гвардиола "Манчестер Сити"га янги футболчи танлади

"Манчестер Сити" ёзда жамоани кучайтириш учун трансферларни режалаштирмоқда. "The Mirror" нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоага марказий ҳимоячи Жарред Брантуэйтни қўшиб олмоқчи.

21 ёшли Брантуэйт ҳозирда "Эвертон" шарафини ҳимоя қилмоқда. Нуфузли "Transfermarkt" портали англиялик футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда. 2023/2024 йилги мавсумда Жерред барча мусобақаларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" АПЛ доирасидаги навбатдаги ўйинини 31 март, якшанба куни ўз майдонида "Арсенал"га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!