Гвардиола “Манчестер Сити”нинг кейинги мураббийи номини айтди
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола яқин келажакда унинг ўрнини қайси мутахассис эгаллаши мумкинлигини айтди.
- Винсан Компани келажакда “Манчестер Сити” бош мураббийи бўлади. Бу гапимни эслаб қолинг. Ҳа, бу албатта рўй беради. Бу иш амалга ошганда менга қўнғироқ қиласизлар ҳали, - деди Хосеп Гвардиола.
Венсан Компани футболчилик даврида 11 йил давомида “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб, тўрт маротаба Англия чемпиони бўлган.
Ўтган йили бельгиялик мутахассис “Бёрнли” бош мураббийи сифатида ишлаб, бу жамоани Премьер-лигага олиб чиққанди. Бу мавсум жамоа юқори дивизиондаги жойини сақлаб қола олмади.
Винсан Компанининг ўзи “Бавария”ни қабул қилиб олиши кутилмоқда. Томонлар ҳар томонлама келишувга эришиб бўлган. Трансфер расман эълон қилиниши қолди холос.
Фикрлар