Гвардиола матбуот анжуманида "Сити" хавбеки кетаётганини тасдиқлади
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ярим ҳимоячи Лерой Саненинг келажаги бўйича маълумот берди.
"Келишув якунлангани йўқ, бироқ барчаси Саненинг "Бавария"га ўтишига қараб кетмоқда. Унга клубда ўтказган йиллари учун миннатдорчилик билдирамиз. У энди "Бавария"да янги даврни бошлайди.
Сане кетишни хоҳлади. Ҳамманинг ўз ҳаёти бор ва у янги клубда давом этишга қарор қилди. Унинг қолишини истагандим, аммо Сане "Бавария"да ўзи учун яхши бўлади деб ҳисоблади", - айтиб ўтди Гвардиола.
Кечаги маълумотларга кўра, "Бавария" ва "Манчестер Сити" Саненинг трансфери бўйича келишувга эришди. Унга кўра, немис клуби "шаҳарликлар"га бонуслар билан 60 миллион евро тўлайдиган бўлди.
Фикрлар