Гвардиола Мессини биринчи марта кўрганда қандай аҳволга тушган?

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Барселона"даги собиқ шогирди Лионель Месси илк таассуротлари қандай бўлгани ҳақида гапириб ўтди.

“Менга ёшлар жамоасида жудаям иқтидорли бир футболчи борлигини айтишди. Унинг гавдаси кичкина, аммо тўп билан жудаям яхши муомала қилади ва кўп гол уради дейишди. Биринчи марта у билан Nike дўконида учрашганмиз, ўшанда у отаси билан бирга эди. Шунда мен дарҳол ўйладим: “Бу йигит яхши бўлиши мумкинми? Аммо биз мавсумни зўр бошладик, 6:1, 5:0. Месси эса 3 та гол урганди. Шунда мен у билан ҳамма нарсани юта оламиз деб ўйладим”, - дейди Гвардиола.

Маълумот учун, Месси жорий мавсум “Барселона” сафида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!