Гвардиола Мойесга қарши мағлубиятсиз серияни давом эттирди
"Манчестер Сити»" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛда Дэвид Мойес бошқараётган жамоаларга қарши мағлубиятсиз сериясини узайтирди.
35-тур доирасида "шаҳарликлар" Мойес қўл остидаги "Эвертон" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, Гвардиола ҳисобида Мойес жамоаларига қарши 16 та учрашувда 13 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этилган.
АПЛда бундан ҳам узоқроқ мағлубиятсиз сериялар Гвардиолада Шон Дайч жамоаларига қарши, шунингдек Алекс Фергюсонда Стив Брюс жамоаларига қарши қайд этилган — ҳар иккисида ҳам 17 тадан ўйин.

Фикрлар