Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги тарихий чўққини забт этди
Хабарингиз бор кеча "Манчестер Сити" сафарда “Аталанта” меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Эътиборлиси, бу “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола учун мураббийлик фаолиятидаги юбилей 600-ўйин бўлди. Бу ҳақда Sky Sports Statto нашри хабар тарқатмоқда.
У ўтган давр мобайнида мураббий сифатида “Барселона”да 247, “Бавария”да 161 ва “Манчестер Сити”да эса 192 та ўйин ўтказди. Унинг жамоалари ушбу ўйинларнинг 448 тасида ёхуд 74,6% да ғалаба қозонган.
Фикрлар