Гвардиола: Мураббийлик фаолиятимни "Барселона"да якунлашни истайман

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолиятини қайси жамоада якунлаш истагида эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Қачондир пенсияга чиқиш ҳақида ўйлай бошласам, “Барса”га қайтиб, у ердаги клуб академиясида ишлашни истардим. Мен ҳар доим фаолиятимни қаерда бошлаган бўлсам, ўша ерда тамомлаш ҳақида ўйлайман. Чунки, ўша пайтда ёшлар билан ишлаш менга катта завқ бағишлар эди. Бироқ, ҳозир у ўзгарган. Чунки, болаларни атрофида агентлар ва маслахатгўйлар кўпайиб кетган. Менинг давримда ундай эмасди”, - дейди 47 ёшли мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!